Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

касалга чалинса, эгилиб, бужмайиб қолади. Одамга қилинган бир жиноят туфайли бўйни қийшайиб, юзи бир тарафга бурилиб қолса, бир товон тўланади. Зеро, юз агарчи муайян бир аъзо ҳисобланмаса-да, лекин Зайд ибн Собит:

 

«وَفِي الصِّعْرِ الدِّيَةُ»

«Юз қийшайтирилгани учун ҳам бир товон тўланади», деган. Саҳобалардан ҳеч ким унга қарши чиқмаган. Шунга кўра, у ижмоъдир. Чунки у мункар ишлардандир. Гарчи бу ҳукм, ҳужжат келмаган бир аъзо учун товон тўлаш тўғрисидаги ҳукм бўлса ҳам, лекин саҳобаларнинг жим туришлари унинг сукутий ижмоълигини кўрсатади. Юзнинг ярмини фалаж қилиб қўйиш ҳам шунга ўхшайди. Агар уриб фалаж қилиб қўса, бир товон тўлайди. Аммо зарба туфайли юз ҳаракатдан тўхтаб қолса, бу иш одил судда кўрилади. Чунки у юз қийшайишига ўхшамайди ва унга кирмайди, қолаверса, бу хусусда ҳужжат ҳам ворид бўлмаган.

 

Бошдан бошқа аъзолар

Икки қўл: Товон тўланиши керак бўлган қўлдан мурод ўғирлик қилинганда кесиладиган билаккача бўлган қўлдир. Чунки «қўл» сўзининг луғавий маъноси мана шудир. Бу сўздан бошқа маъно ирода қилинадиган бўлса, бир қарина ёки тавсиф керак бўлади. Шунинг учун Оллоҳ Таоло таҳорат хусусида:

 

}وَأَيْدِيَكُمْ إِلَى الْمَرَافِقِ {

„... қўлларингизни чиғаноқларигача...“,                            [5:6]
деган. Шу маънонинг ўзинигина ирода қилган пайтда эса:

 

}فَاقْطَعُوا أَيْدِيَهُمَا {

„... қўлларини кесинглар!“,                                              [5:38]
деган. Демак, товон тўланиши керак бўлган икки қўл билаккача бўлган икки қўлдир. Агар билакдан юқорироқ қисмига шикаст етказилса ё синдирилса, бу иш одил судда кўрилади. Яъни қўлнинг соғлом пайтдаги қиймати билан синдирилган ёки шикаст етказилгандан кейинги қиймати ўлчаниб, ўртадаги фарқ тўланади. Агар икки қўл кесилса, фалаж қилинса ёки ишдан чиқарилса, бир товон тўлаш вожиб бўлади.


Икки оёқ: Икки оёқ учун бир товон тўлаш вожиб. Чунки улар инсоннинг иккиталик аъзоларидан бири ҳисобланади. Муоз ибн Жабалнинг ҳадисида:

 

160-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203 204 205 206 207 208 209 210 211 212 213 214 215 216 217 218 219 220 221 222